"Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖнинг сифат менежменти тизими

"Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖнинг ўрта муддатли (2019-2021) ва узоқ муддатли (2019-2023) даврлари учун ривожланиш стратегиясига мувофиқ самарали операцион фаолиятни таъминлаш ва бизнес жараёнларни оптималлаштириш мақсадида халқаро ISO 9001: 2015 стандартига асосланган сифат менежменти тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

Сертификация аудити "CERT International" (Ўзбекистон) бошқарув тизимларини сертификациялаш ташкилоти ва, Словакия миллий аккредитация хизмати аккредитация қилинган ташкилотларнинг миллий реестрида (SNAS) рўйхатга олинган, "CERT International" s.r.о (Словакия) халқаро сертификациялаш ташкилоти томонидан ўтказилди.

Сертификациялаш аудити натижаларига кўра "Ўзбек республика валюта биржаси" АЖ сифат менежменти тизимининг халқаро ISO 9001: 2015 ва O’z DSt ISO 9001: 2015 миллий стандартлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги сертификатлари олинди.

Таъкидлаш жоизки, аудит натижаларига кўра номувофиқликлар, эътирозлар ва оғишлар аниқланмаган. Бундан ташқари, аудиторлар "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ юқори раҳбариятининг сифат менежменти тизимини ISO 9001: 2015 стандартларига мувофиқ сақлаб туриш истаги ва қизиқишини, асосий ходимларнинг таълим ва тажрибага асосланган малакасини фаолиятнинг кучли томонлари сифатида таъкидладилар.

"Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ ўз бизнес жараёнларини янада оптималлаштириш йўлида ISO 27001: 2013 ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини ва ISO 37001: 2016 коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

d58955c7af94b7c4.jpg e56100eb23a5cad2.jpg c32ba2ae7aefc697.jpg