Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори

Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори

Ўзбекистон республика валюта биржасида ундириладиган воситачилик мукофоти (йиғимлар) миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон республика валюта биржасида воситачилик мукофоти (йиғимлар)ни ундириш тартиби"га мувофиқ қуйидагича белгиланган :

1.Чет эл валютаси операциялари бўйича воситачилик мукофоти:

- валюта операциялари бўйича воситачилик мукофоти дилерлар томонидан танланган қуйидаги тариф режаларидан бирига мувофиқ ундирилади:

Инструмент номи

Тариф режаси

Воситачилик мукофотининг доимий қисми

(белгиланган аниқ тўлов)

Воситачилик мукофотининг айланма қисми

(битим ҳажмидан ундирилади)

USD/SUM_TOD, USD/SUM_TOM

USD_SP_0

0,00

0,04 %

USD_SP_40

40 БҲМ *

0,03 %

USD_SP_120

120 БҲМ *

0,02 %

EUR/SUM_TOD,

EUR/SUM_TOM

EUR_SP_0

0,00

0,025 %

RUB/SUM_TOD,

RUB//SUM_TOM

RUB _SP_0

0,00

0,025 %

CNY/SUM_TOD,

CNY/SUM_TOM

CNY_SP_0

0,00

0,025 %

* Базавий ҳисоблаш миқдори

- Марказий банкнинг валюта аукционларида тузилган битимлар бўйича воситачилик мукофоти ҳар бир Дилердан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0,01% миқдорида олинади.

- валютавий своп операцияларини амалга оширишда ҳар бир дилерлардан своп битими тузилаётганда битим суммасидан 0,01% миқдорида воситачилик мукофоти ундирилади.

- ЎзРВБ Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ (2021 йил 15 ноябрдаги 254-сонли йиғилиш баёни) 2022 йил 31 майга қадар қуйидаги инструментлар бўйича воситачилик мукофоти ундирилмайди:

Инструмент номи

Воситачилик мукофоти

миқдори

RUB/UZS_TOD, RUB/UZS_TOM,  CNY/UZS_TOD, CNY/UZS_TOM

0%

(2021 йил 1 декабрдан
2022 йил 31 майга қадар)

Банклараро валютавий своп (SWAP_инвалюта/SUM_TOD_n,                SWAP_инвалюта/инвалюта_TOD_n)

0%

(2021 йил 1 декабрдан
2022 йил 31 майга қадар)

 

  1. Давлат қимматли қоғозлари билан операциялар бўйича воситачилик мукофоти:

- давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операциялар бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан аукционда тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,02% миқдорида ҳамда иккиламчи савдоларда дилерлар томонидан тузилган ҳар бир битим суммасининг 0,015% миқдорида ундирилади;

- РЕПО операциялари бўйича воситачилик мукофоти дастлабки сотувчидан ва дастлабки харидордан РЕПО операциясининг биринчи қисми амалга оширилган куни битим суммасининг 0,015% миқдорида ундирилади*.

* ЎзРВБ Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ (2021 йил 15 ноябрдаги 254-сонли йиғилиш баёни) 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 31 майга қадар дилерлараро РЕПО операциялар инструменти (REPO_GCB_n) бўйича воситачилик мукофоти ундирилмайди.

  1. Банклараро пул бозоридаги операциялар ва Марказий банкнинг тижорат банклари билан ўтказиладиган депозит аукционлари бўйича воситачилик мукофоти:

- банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича воситачилик мукофоти ҳар бир Дилердан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0.00092% миқдорида (шу жумладан, воситачилик мукофоти миқдори 0.00080% ва ҚҚС миқдори - 0.00012%) ундирилади.

- Марказий банкнинг тижорат банклари билан ўтказиладиган депозит аукционлари бўйича воситачилик мукофоти дилерлардан ҳар бир тузилган битим суммасининг 0.00092% миқдорида (шу жумладан, воситачилик мукофоти миқдори 0.00080% ва ҚҚС миқдори - 0.00012%) ундирилади.