Вакансиялар

Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар

Лавозим номи

Ишга қабул қилиш шартлари ва номзодга қўйиладиган талаблар

Бўш иш (вакант) ўринлар сони

Малака талаблари

Маълумотига қўйиладиган талаблар

Махсус талаблар

1.

Ички аудит хизмати бошлиғи

1. Microsoft Office (PowerPoint, Excel ва бошқалар) дастурларини юқори савиядаги фойдаланувчи даражасида билиш;

2. Ички аудит хизматини бошқариш;

3. Молиявий-хўжалик фаолиятини режали ва режадан ташқари текширувларни амалга ошириш ҳамда текширув натижаларини таҳлил қилиш;

4. Хизмат текширувларида иштирок этиш;

5. Текширувлар натижасида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторинг режасини тузиш;

6. Акциядорлик жамиятларининг молиявий-хўжалик фаолиятига оид жараёнларни назорат қилиш ва ушбу фаолият натижарини таҳлил қилиш;

7. Акциядорлик жамиятининг молиявий интизомига риоя этишини назорат қилиш ва жамият Кузатув Кенгаши қарорларини бажариш;

8. Акциядорлик жамиятининг Бошқарув органлари қарорлари ва ички хужжатларининг молиявий-хўжалик манфаатларига мувофиқлигини устидан назоратни ташкил этиш;

9. Охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиши.

Иқтисод ва молия соҳасида олий маълумот

1. Ички/ташқи аудит ўтказишдаги тажриба, бизнес жараёнлар аудити;

2. Халқаро Аудиторлик стандартлари (ХАС), Молия ҳисоботларининг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича билимга ва ички назорат ҳамда бизнес жараёнлар самарадорлигини баҳолаш соҳаларида умумий қабул қилинган услубларга эга бўлиши;

3. Ички аудиторлик сертификатининг мавжудлиги;

4. Музокараларни самарали олиб бориш, фактларга асосланган ҳолда ўз фикрида тура олиш қобилиятларига эга бўлиш;

5. Жамоада ишлаш қобилияти, масъулиятлилик, ижрочилик;

6. Чет тилларни билиши.

1