ЭЪЛОН: 2019 йил якуни бўйича ЎзРВБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида

Жамиятнинг номи:

“Ўзбекистон республика валюта биржаси”  акциядорлик жамияти (ЎзРВБ).

Жойлашган ери (почта манзили):

Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4 уй.

Электрон почта манзили:

info@uzrvb.uz

Расмий веб-сайт:

www.uzrvb.uz

           

ЎзРВБ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 28 сентябрь куни              соат 15-00 да, Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4 уйда видеоконференцалоқа режимида “ZOOM” платформасида ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана: 2020 йил  7 сентябрь.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана: 2020 йил  22 сентябрь.

Акциядорлар 2020 йил 28 сентябрь куни соат 14-00 дан 14-40 гача рўйхатга олинади.

 

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

КУН ТАРТИБИ:

  1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. ЎзРВБ саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ (ЎзРВБ) Кузатув кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари бўйича (шу жумладан, ЎзРВБ стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги) ҳисоботини эшитиш.
  4. ЎзРВБда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  5. ЎзРВБ Тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш.
  6. ЎзРВБнинг 2019 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  7. ЎзРВБнинг 2019 йил якунларига кўра соф фойдасини тақсимлаш.
  8. ЎзРВБ Кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш.
  9. ЎзРВБ Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш.
  10. ЎзРВБда 2020 йил учун мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

 

Шунингдек, ЎзРВБ акциядорларига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) акциядорларга уларнинг электрон почталари орқали билдиришнома (хат) билан юборилади.   

 

Қўшимча маълумот олиш учун: (+99878) 238-68-76, (+99878) 905-61-14

Расмий веб-сайт: www.uzrvb.uz

Электрон почта манзили  info@uzrvb.uz    

 

ЎзРВБ Кузатув Кенгаши.

Document